Сергели бозорида энг қиммат Malibu баҳоси 97,5 миллион сўм

Chevrolet Malibu

Тошкентнинг Сергели автомобиль бозоридаги энг қиммат Malibu 97,5 миллион сўмга сотилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистонда автомобилларга ихтисослашган Bibi сайти хабар берди.

Бозорда 2012-2013 йилларда ишлаб чиқарилган 55 минг километр йўл босган Malibu 88,5 миллион сўмга, 12 минг километр йўл босгани эса 97,5 миллион сўмгача баҳоланмоқда.

Таққослаш учун айтадиган бўлсак, автосалондан янги Chevrolet Malibu’ни комплектациясига қараб, 67 миллиондан 99,7 миллион сўмгача сотиб олиш мумкин.