Россияда расман 2, 5 миллионга яқин ўзбекистонлик бор

Россия Федерал миграция хизмати 2014 йил 1 июнь ҳолатига кўра, мамлакатда 2 миллион 400 минг ўзбекистонлик меҳнат муҳожири борлигини билдирди.

Ўзбекистондан кейинги ўринларни 1 миллион 600 минг кишилик муҳожирлар «армияси» билан Украина ва 1миллион 100 минг фуқароси Россияда меҳнат қилаётган Тожикистон эгаллаб турибди.

Ролссия Федерал миграция хизмати тарқатган маълумот расман рўйхатдан ўтган меҳнат муҳожирлари сонига асосланган. Норасмий маълумотларда эса Россияда 5 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат қилиши айтилади.