OzodNazar: Ўзбекистоннинг ширасиз кунлари якунига етаётгани аломатлари кўринди

Мустақил журналист Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, “ширасиз кунлар” якунига етаётгани аломатларидан бири 27 июнь куни “Корзинка”да кўринган. Фақат журналист аломатнинг аломатини кўрган, ўзини эмас. Ташановнинг OzodNazarида нафақат ширадан ташқари:

тошкентлик мустақил журналист Сид Янишевнинг Ички ишлар вазирлигига чақиртирилгани;

айни пайтда мамлакатда Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни нишонланаётгани;

МТС ширкатининг мамлакат мобил алоқа бозорига қайтаётгани

ҳамда

Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитасининг мамлакат ҳудудига контрабанда маҳсулотлари олиб кирилишига кўмак кўрсатган юзга яқин ходими қўлга олинганига оид хабарлар атрофида гаплашдик.

Абдураҳмон Ташановнинг OzodNazarини тингланг:

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Абдураҳмон Ташановнинг OzodNazarи