Ўзбекистон давлат хизмати ягона порталига 20 минг одам мурожаат қилди

Ўзбекистон давлат хизмати ягона порталига бир йил давомида аҳоли томонидан 20 мингга яқин мурожаат ва шикоят жўнатилди.

Портал расмийларининг билдиришича, олинган шикоятларнинг 85 фоизи ўрганилган, 15 фоизи эса ўрганилиши арафасида.

Ўзбекистон давлат хизмати ягона портали my.gov.uz 2013 йилнинг 1 июлида ўз фаолиятини бошлаган эди. Мазкур порталда аҳоли 500 дан ортиқ давлат тузилмалари хизматидан Интернет орқали фойдаланиши мумкин.