Ўзбекистонда дизель ёнилғиси қимматлади

Ўзбекистон ҳукуматининг 30 июнда қабул қилган 174-қарорига асосан мамлакатда дизель ёнилғиси нархлари 1 июлдан қимматлаган. Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот воситалари 7 июль куни хабар тарқатди.

Хабарларда айтилишича,1 литр дизель ёнилғисининг нархи 11,7 фоизга қимматлаб, 1910 сўмни, 1 литр ЭКО дизель ёнилғиси нархи 11,5 фоизга қимматлаб, 1990 сўмни ташкил қилган.

Ўзбекистонда бундан аввал дизель ёнилғиси нархи мамлакат ҳукумати қарори билан 2014 йилнинг 9 январида оширилган эди. Ўшанда 1 литр дизель ёнилғиси нархи 1 710 сўм, 1 литр ЭКО дизель ёнилғиси нархи 1785 сўм миқдорида белгиланган эди.