Ўзбекистон статистикаси ташқи савдо айланмаси 14 млрд доллар бўлганини иддао қилди

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси 2014 йилнинг дастлабки ярим йиллигида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 14 миллиард АҚШ долларини ташкил қилгани ҳақида маълумот тарқатди.

Статистика қўмитасининг билдиришича, бу 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 6,3 фоизга кўпдир.

Статистика қўмитаси ҳисоботида Ўзбекистонда экспорт ҳажми – 7 миллиард 220 миллион долларни , импорт ҳажми эса 6 миллиард 740 миллиард долларни ташкил қилгани айтилади.