АҚШ Ўзбекистонга чегарани мустаҳкамлаш ишлари учун 12 миллион доллар ажратади

АҚШ ҳукумати Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот ва божхона идораларининг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш, “Олот” божхона масканини реконструкция қилиш ва “Лабоб” чегара мажмуаси қурилиши лойиҳалари учун 2014 йилда жами 12 миллион доллардан зиёд маблағ ажратади.

12news.uz нашри хабарига кўра, мазкур грант лойиҳалари АҚШнинг ҳукумат идоралари билан мувофиқлаштирилган ва Ўзбекистон ҳукумати қарори билан тасдиқланган.

Ўзбекистон ҳукуматининг шу йил 11 июлида тасдиқланган 190-қарори иловасида бу лойиҳалар ижрочиси сифатида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси кўрсатилган.