Ўзбекистон Қирғизистонга газ беришни қайта тикламаслиги мумкин

Қирғизистон Бош вазири Жўмарт Оторбаев мамлакат жануби аҳолиси ва бизнес ширкатларини Ўзбекистоннинг газ узатишни қайта тиклашига ишонч тобора камайиб бораëтгани боис¸ келаси қиш учун кўмир ғамлашга даъват қилди.

Бишкек ҳукумати раҳбарига кўра¸ Ўзбекистон ҳукумати билан табиий газ юзасидан бораëтган музокаралар ҳозирча ҳеч қандай самара бермаган.

Ўзбекистон ҳукумати Бишкек давлатга қарашли ҚирғизГаз ширкати акцияларининг аксар қисмини Россиянинг Газпромига сотганидан сўнг 14 апрель куни Қирғизистон жанубига табиий газ узатишни тўхтатиб қўйди.

Ҳукуматнинг газ муаммосини ҳал эта олмаëтгани муносабати билан Қирғизистон жанубий ҳудудларида апрель ойидан бери мунтазам норозилик тадбирлари ўтказилмоқда.