Ўзбек ўқувчилари Математика халқаро мусобақасида 31 давлат ичида 2-ўринни эгаллади

Ўзбекистонлик ўқувчиларнинг Математика бўйича терма жамоаси Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро мусобақада иккинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон матбуотининг билдиришича, мусобақалар 21-26 июль кунлари Тэджон шаҳрида бўлиб ўтган.

Математика бўйича Ўзбекистон терма жамоасига ўқувчилар икки босқичли танлов асосида танлаб олинган. Уларга халқаро мусобақаларга кетгунларига қадар Ўзбекистондаги таниқли математиклар дарс берган.

Жанубий Кореяда ўтказилган Математика бўйича халқаро мусобақада дунёнинг 31 давлатидан 600 ўқувчи иштирок этган. Мусобақада биринчи ўринни Филиппин терма жамоаси эгаллаган.