"Ўзбекэнерго" АЭС қурилиши тўғрисидаги хабарни рад этди

“Ўзбекэнерго” давлат ҳиссадорлик ширкати Россия матбуотида Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши юзасидан пайдо бўлган хабарларга раддия берди.

“Ўзбекэнерго” ширкати расмий сайтида эълон қилинган раддияда айтилишича, саноатни ривожлантириш ва сармоя дастурларида яқин йиллар ичида атом электр санциясини қуриш режаси назарда тутилмаган.

Июль ойида Россиядаги айрим нашрлар “Ўзбекистон ҳукумати республиканинг шимоли-шарқий ҳудудида яқин йилларда атом электр станцияси барпо этиш имкониятларини ўрганмоқда”, деб хабар тарқатган эди.