Ўзбек меҳнат муҳожирлари пулини россиялик транспортчилар олади

Россия Федерал миграция хизматига кўра, бу мамлакатда 3,5 миллион нафардан зиёд ўзбекистонлик бор.

Татар-Информ ахборот агентлигининг хабар қилишича, 19 августдан бошлаб ҳар сешанба куни Қозон – Тошкент йўналиши бўйича автобус қатнови йўлга қўйилади.

Татаристон пойтахти билан Ўзбекистон пойтахти ўртасидаги масофа 2,5 минг километр бўлиб, бу йўлни автобус 50 соату 20 минутда босиб ўтади.

Қозондан йўлга чиқадиган автобус Аральск, Қизил Ўрда, Туркистон, Чимкент шаҳарларидан ўтади.

Хабар қилинишича, Қозонда истиқомат қилувчи ўзбекистонликлар илтимосига жавобан очилган.

Бошқа бир хабарда айтилишича, Россиянинг “Ютэйр” авиаширкати Москва –Тошкент йўналишида янги рейс очмоқда.

Шу пайтгача мазкур ўйналишдаги парвозларни Россиянинг “Аэрофлот”, “Трансаэро” компаниялари ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” амалга ошириб келган.

Россия Федерал миграция хизматига кўра, бу мамлакатда 3,5 миллион нафардан зиёд ўзбекистонлик бор.