НАТО саммитида Ўзбекистон делегацияси қатнашмоқда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Уэльсда бошланаётган НАТО саммитида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов етакчилигидаги делегация иштирок этади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтишича, ўзбек делегацияси “НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен таклифига кўра”, саммит доирасида Афғонистонга доир мажлис ишида қатнашади.

НАТО қўшинлари жорий йил охирига қадар Афғонистонда чиқишга тайёргарлик кўрмоқда ва бунда Ўзбекистон ҳудудидан транзит йўлак сифатида фойдаланишга умид қилмоқда.

Шу йилнинг май ойида Тошкентда НАТОнинг Марказий Осиё бўийча ваколатхонаси очилган эди.