Россияда 14 ўзбекистонликни “прописка”га тиркаган фуқаро жазоланди

Ўз уйига ўзбекистонлик 14 фуқарони "прописка" қилиб олган россияликка суд 15 минг рубль жарима солди.

Саратов туман прокуратураси 48 ёшли Ашот Габриелянга нисбатан жиноят иши очди. У Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322.3-моддасида кўзда тутилган жиноятни содир этганликда айбланди.

Мазкур иш юзасидан ўтказилган судда А. Габриелян 2014 йилнинг 15 мартидан 31 майигача ўзбекистонлик 14 фуқарога яшаш жойи тақдим этиш нияти бўлмаган ҳолда, уларни Уст-Курдюм қишлоғидаги ўз уйига қайд қилдиргани аниқланган.

Суд унга 15 минг рубль миқдорида жарима солган.