Ўзбекистонда “Исломий давлат” тарафдорлари қидирилмоқда

Исломий давлат террор гуруҳи байроғи.

Ярим расмий Интернет нашрларининг ëзишича¸ Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмийси Самвел Петросян Тошкентнинг Амир Темур кўчасидаги кўприк устига ўзини “Исломий давлат” деб эълон қилган террорчи ташкилот байроғи осиб кетилганини тасдиқлаган.

Вазирлик расмийсига кўра¸ ҳозирда бу ишга алоқадор шахслар қидирилмоқда.

“Ўзини исломий халифат деб атаëтган гуруҳ фаолиятининг террорчилик мезонларига тўлиқ мос келиши аëн. Ўзбекистонда бу экстремистларнинг асл табиати ва мақсадларининг нима эканини ҳамма яхши билади”¸ деган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмийси Петросян.


Ўзбекистон нашрларининг ëзишича¸ Сурия ва Ироқнинг айрим ҳудудларини ишғол қилиб¸ бу ерда исломий халифат ўрнатилганини иддао қилаëтган “Исломий давлат” тарафдорлари Тошкентдаги кўприкка бу террор гуруҳи байроғини осиш билан ҳеч нарсага эришмаган.

“Ўзбекистонликлар араб ëзувини ўқишни билмайдилар¸ шу боис тушунарсиз нарса ëзилган бир парча қора латтанинг осиб қўйилганига ҳеч ким эътибор ҳам қилмади”¸ дея фикр билдирган маҳаллий мутахассислар Ўзбекистон нашрларига.

Сурия ва Ироқнинг айрим ҳудудларини назоратига олган “Исломий давлат” деб аталаëтган гуруҳ БМТ ва аксар дунë ҳукуматлари томонидан террор гуруҳи сифатида эътироф этилган ва айни кунларда АҚШ бошчилигида 30 дан ошиқ давлат иштирокидаги халқаро коалиция “Исломий давлат”га қарши кураш йўлларини муҳокама қилмоқда.