Ўзбекистон делегацияси БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этади

Ўзбекистон делегацияси 25-27 сентябрь кунлари БМТ Бош Ассамблеясининг 69-сессияси доирасидаги умумий муҳокамаларда иштирок этади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, делегацияга ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлик қилмоқда.

Нью-Йоркда Ўзбекистон делегацияси бошқа давлатлар вакиллари билан бир қатор икки томонлама учрашувларни ўтказади.