Осиё ўйинларида ўзбек спортчилари 7 медални қўлга киритди

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилаётган XVII ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчилари умумий ҳисобда битта кумуш ва олти бронза медалга сазовор бўлди.

Ўйинларнинг тўртинчи кунида Ўзбекистон вакиллари спортнинг 11 тури бўйича мусобақаларда иштирок этиб, теннис ва дзюдо беллашувларида бронза медалларни қўлга киритди.

Яккалик баҳсларида учта медалга сазовор бўлган ўзбек дзюдочилари жамоавий мусобақаларда учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, навбатдаги бронза медалини Ўзбекистон вакиллари теннис бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган жамоавий баҳсларда қўлга киритди.