Қозоғистондан Ўзбекистонга бир йилда 320 лўли депортация қилинди

Остонада тиланчилик қилган юзлаб лўлилар Ўзбекистонга қайтариб юборилди.

Қозоғистондаги info-tses.kz нашрининг Остона шаҳар Ички ишлар департаментидан олинган маълумотларга таяниб хабар беришича, жорий йилнинг биринчи ярмида 105 нафар лўли Ўзбекистонга депортация қилинган.

Ўтган йили Остонада тиланчилик қилиб юрган 215 нафар ўзбекистонлик лўли депортация қилинган эди.