Тошкентда ШҲТ Бош прокурорлари йиғини бўлиб ўтди

Бугун Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар – Хитой¸ Россия¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Тожикистон ва Ўзбекистон Бош прокурорларининг 12-мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига кўра¸ Тошкент йиғинида тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик ижроси устидан назоратни кучайтириш¸ вояга етмаганлар ҳақларини ҳимоя қилиш¸ табиатни муҳофаза қилиш¸ шунингдек¸ жиноий йўл билан топилган даромад(актив)ларни улар топилган давлатга қайтариш масалалари муҳокама қилинган.

Мазкур йиғин арафасида Ўзбекистон Бош прокурори хитойлик ҳамкасби билан учрашиб¸ икки давлат прокуратура тизимлари ўртасидаги 2015-2016 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади.