Тошкентдаги дори омборида 5000 кв.м майдон ёниб кул бўлди

Кеча Тошкентнинг Олмазор тумани Байоқтол кўчаси 15-уйда жойлашган дори омборидаги ёнғинга электр тизимидаги қисқа туташув содир бўлган.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, ёнғин натижасида ҳеч кимга зарар етмаган.

Вазирлик хабарига кўра, ёнғин 21 октябрь куни тонгги соат 4:04да бошланган.

Расмий маълумотга кўра, ёнғин содир бўлган бино MTEGRA компаниясига тегишли бўлиб, бу ерда ACKLERI – чет эл корхонаси, GESTIUA BIZNESS, AMIK FARM, NEVILLE SERVIS, FARM – ABIDI INK компаниялари ва NIKA-FARM корхонаси ижарада фаолият кўрсатаяпти.

Ёнғин натижасида ушбу корхоналарга тегишли жами 5000 квадрат метр майдондаги дори- дармон маҳсулотлари ёниб кул бўлган.

Россия матбуоти ушбу дори омборига қасддан ўт қўйилгани ҳақида хабар қилди.

Тошкентда омбор ëниб кетди