Япония Ўзбекистонга 760 миллион доллар қарз беради

Япония ҳукумати Ўзбекистондаги энергетика соҳасини ривожлантириш учун 760 миллион доллар миқдорида қарз беради.

Расмий хабарларда айтилишича, Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, сармоя ва савдо вазири Элёр Ғаниев 10 ноябрь куни Япония ташқи ишлар вазири ўринбосари Кэнтаро Соноура билан Тепақўрғон иссиқлик электр станцияси ҳамда Тошкент ТЭЦини қуриш юзасидан лойиҳаларни амалга ошириш бўйича нотани имзолаган.

Япония томонидан бериладиган кредит мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун сарфланади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган расмий маълумотда айтилишича, Кэнтаро Соноура ташқи ишлар вазири Абдулази Комилов томонидан ҳам қабул қилинган.