Марказий Осиëдаги сув муаммоси АҚШ Конгрессида муҳокама қилинди

Амударëнинг 1991 йилги кўриниши.

Марказий Осиëдаги трансчегаравий дарëлар сувидан фойдаланиш юзасидан минтақа ҳукуматлари ўртасидаги кескинлик ошиб бораëтган бир пайтда АҚШ Конгрессининг Ташқи алоқалар қўмитасида бу муаммонинг очиқ можарога айланиш олдини олиш чоралари муҳокама қилинди.

“Сув бўлишиш билан боғлиқ можаролар ва уларнинг халқаро тинчликка таҳдиди” деб номланган эшитувларда хусусан Тожикистон ҳукуматининг Роғун ГЭСи қуриш режасига нисбатан Ўзбекистон ҳукумати билдираëтган эътироз тилга олинди.

Эшитувларда қатнашган АҚШнинг экологик сиëсат бўйича мутахассислари сув тортишувининг тўғридан-тўғри давлатлараро урушга олиб бориш эҳтимоли заиф экани таъкидлай туриб¸ айни пайтда бу муаммонинг ечимсиз қолиши минтақадаги асосий кескинлик манбаи эканини эътироф этди.

Расмий хабарларга қараганда¸ Ўзбекистон президентининг келаси ҳафта қозоғистонлик ҳамкасби билан ўтказадиган музокараларидаги бош мавзулардан бири ҳам айнан трансчегаравий дарëлар сувидан фойдаланишга оид икки ва тўрттомонлама келишувлар эришиш масаласидир.