Ислом Каримов Остонада Назарбоев билан музокаралар ўтказмоқда

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бугун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан тор доирада музокаралар ўтказади.

Ислом Каримов 24 ноябрь куни Остонага расмий сафар билан борган эди. Кеча Нурсултон Назарбоев билан учрашув пайтида икки давлат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, минтақа ва жаҳондаги долзарб муаммолар муҳокама қилинган.

25 ноябрда Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев тор доирада музокаралар ўтказиши хабар қилинди.