Ўзбекистонлик пенсионер ўз вақтида олмаган пенсиясини талаб қилиш муддати қисқарди

Норма.уз сайтининг хабар қилишича, бундан буён пенсионер пенсиясини узоқ муддат олмаган бўлса, олиш учун мурожаат қилган кунгача бўлган 12 ойнинггина пенсиясини олиши мумкин.

Шу пайтгача бу муддат 3 йил эди, яъни бирон бир сабаб билан, масалан, узоқ муддатга чет элга ёки мамлакатнинг бошқа вилоятига кетган пенсионер сўнгги 3 йил ичида қолиб кетган пенсияларини талаб қилиши мумкин эди. Эндиликда бу муддат 1 йил қилиб белгилаб қўйилди.

Айни пайтда, агар пенсия Пенсия жамғармаси бўлимлари айби билан ўз вақтида берилмаган бўлса, пенсионер муддатидан қатъиназар ўз пенсиясини талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги тўғрисида хабар қилди норма.уз.