Россия президенти расмий ташриф билан Тошкентга келди

Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Россия президенти Владимир Путинни 10 декабрь куни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов кутиб олди.

Россия президентининг Тошкент сафари чоғида тўрт ҳужжат, шу жумладан, ўзаро молиявий талаб ва мажбуриятларни тартибга солиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланиши кутилмоқда. Мазкур битим, Россия президенти ёрдамчисига Ушаковга кўра, Россия ва Ўзбекистонга ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, хусусан, Россиядан Ўзбекистонга қурол-аслаҳа ва замонавий ҳарбий техника етказиб бериш учун янги имкониятлар яратади.

Путин ташрифи чоғида қатор иккитомонлама ҳужжатлар имзоланиши аввалроқ хабар қилинган эди.