Ўзбекистонда ароқ ва тамаки қимматлади

Янги йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ароқ, спирт, пиво ва тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи ставкалари ошади.

Янги ставкалар президент Каримовнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2015 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрларининг прогнози тўғрисида”ги қарорига асосан оширилган.

UzDaily маълумотига кўра, 1 январдан 1 декалитр этил спирти учун акциз солиғи 4183 сўм (+15%), коньяк, ароқ ва бошқа алкогол маҳсулотлари учун 37605 сўм (+15%), пиво учун 4106 сўм (+15%)га кўтарилади.

Тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи эса ҳар 1000 та донасига 17451 сўмдан 19196 минг сўмга қимматлайди.

Ушбу маҳсулотлар учун акциз солиғи ўтган йилнинг 1 январидан ҳам 15% оширилган эди.