Ўзбекистонда янги телеканал иш бошлади

Ўзбекистонда 7 январь куни янги рақамли "Маҳалла" маърифий телерадиоканали иш бошлади.

Мазкур канал Ўзбекистон президентининг 2014 йил 17 декабрдаги фармони асосида ташкил этилган.

Хабарларда айтилишича, Маҳалла телеканали аҳолига, асосан ёшларга маҳалланинг демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришдаги аҳамияти ҳақида ахборот беришга мўлжалланган.