БМТ 2015 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 7 фоизга ўсишини башорат қилмоқда

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 2015 йили 7 фоизга ўсади. Бу ҳақда БМТнинг “2015 йил учун жаҳондаги иқтисодий вазият ва истиқболлар” ҳисоботида айтилади.

Бу жорий йилда ялпи ички маҳсулоти ҳажми ўсиши бўйича Ўзбекистон ҳукумати тахмин қилган рақамдан бир фоизга камдир. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ расмий Тошкент 2015 йилда мамлакат иқтисодиёти 8 фоизга ўсиши кутилаётганини билдирганди.

БМТ ҳисоботига мувофиқ, 2016 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 6,9 фоизга ўсиши кутилмоқда. Айни пайтда, БМТ экспертларига кўра, 2014 йили Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми ўсиши 7,5 фоизни ташкил қилган.