Ўзбекистонда ҳукуматнинг иқтисодиётдаги иштирокини озайтириш режалаштирилмоқда

Ангрен махсус индустриал зонаси барпо этилаётган ҳудуд.

Ўзбекистон ҳукумати тўла қувватда ишламаётган 660 корхонани ёпишни режалаштирмоқда.

Иқтисодиётда ҳукумат иштирокини озайтириш лойиҳаси асосида 2015-2016 йилларда ёпилган 660 корхона хусусий шахсларга очиқ савдо воситасида сотилади.

Бундан ташқари стратегик бўлмаган 360 корхонадаги ҳукумат улуши тўлиқ сотилади, давлат томонидан фойдаланилмаётган 400дан ортиқ объектлар хорижий сармоядорларга берилади. 203 корхонада эса давлат улуши 51 фоизгача қисқартирилади.

Мазкур дастурни амалга ошириш ортидан мингга яқин давлат объектлари сотилиши ва давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар сони ҳозирги 543 тадан 147тага тушиши назарда тутилмоқда.