Ўзбекистонда келаси тўрт йил давомида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш мақсадида 391 сармоявий лойиҳа амалга оширилади.
Ўзбекистон нашрларининг хабар беришича, лойиҳалар доирасида 1 миллион 300 минг тонна маҳсулотни сақлаш имкониятига эга бўлган 2 мингдан ортиқ музхона омбор барпо этилади. Бир вақтнинг ўзида логистика тармоғи ҳам ривожлантирилади.
Ўзбекистон ҳукуматининг билдиришича, 2015-2019 йилга мўлжалланган мазкур лойиҳани амалга ошириш ортидан мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги мустаҳкамланади ва экспорт миқдори кўпаяди.