TeliaSonera Ўзбекистонда 2014 йилда қарийб ярим миллиард доллар даромад олди

Ucell мобил операторининг 2014 йилдаги соф даромади 436,159 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Швецияга қарашли TeliaSonera компаниясиниг Ўзбекистондаги шўъбаси 2013 йилга солиштирганда ўтган йили 15,9 фоизга кўпроқ даромад қилгани айтилади телеком ширкатининг молиявий ҳисоботида.

TeliaSonera ҳисоботида келтирилишича, Ucell абонентлари сони ўтган йили 8,574 миллион одамни ташкил қилган, бу эса 2013 йилга нисбатан 78 минг абонентга кўпроқдир.

TeliaSonera ширкати Ўзбекистонда қарийб ярим миллиард доллар даромад олгани тўғрисидаги хабар Швецияда бу ширкат устидан тергов давом этаётган пайтга тўғри келмоқда. Швед прокурорлари катта қисми ҳукуматга қарашли телеком ширкатини Ўзбекистон бозорига кириш учун бу мамлакат президентининг қизи Гулнора Каримовага юзлаб миллион доллар миқдорида пора берганликда гумон қилмоқда.