Футбол: Миллий терма жамоа дарвозабони Нестеров бир йилга сафдан чиқди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Тошкентнинг “Локомотив” клуби дарвозабони Игнатий Нестеров жиддий жароҳат олди.
Бу ҳақда клуб расмий веб-саҳифасида эълон қилинди.

Тиббий текширувдан ўтказилгач, 31 ёшли дарвозабон учун мавсум бошланмасиданоқ якунлангани маълум бўлди - Нестеров 2015 йилда майдонга туша олмайди, дейилади хабарда.

10 карра Ўзбекистон чемпиони, 11 бор мамлакат кубоги соҳиби Игнатий Нестеров қандай жароҳат олгани ҳозирча номаълум қолмоқда.

Дaрвозaбон 2002 йилдaн бери Ўзбекистон миллий термa жaмоaси шaънини ҳимоя қилиб келaди.