Ўзбекистон фуқароси қирғиз чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлик учун ҳибсга олинди

Қирғиз чегарачилари 10 февраль куни Ўзбекистон фуқаросини Қадамжой ҳудудида ўзаро чегарани ноқонуний кесиб ўтганлик айби билан ҳибсга олди.

Бу эса¸ жорий ой ичида айни айблов билан Қирғизистон томонидан ҳибсга олинган олтинчи ўзбек фуқаросидир.

Кейинги ойларда Фарғона водийсидаги ўзбек-қирғиз¸ қирғиз-тожик чегараларидаги кескинлик кучайиб бормоқда ва фуқаролар билан чегарачилар ўртасида тўқнашув ҳоллари тез-тез қайд этилмоқда.

1991 йилда икки давлат мустақилликка эришганига қарамай¸ ҳозирга қадар ўзаро чегаралар узил-кесил белгиланмаган.