Тошкент шаҳар ҳокимининг бу ҳақдаги қарори тўғрисидаги хабарларда айтилишича, вояга етмаган болалар шаҳардаги Интернет-кафелар ва компьютер клубларига дарс вақтида ҳамда оқшомдан кейин ота-онасидан бировининг кузатувисиз бориши мумкин эмас.Интернет-кафелар 21.00 да ёпилиши лозим.
Тошкент шаҳар ҳокимининг Интернет-кафелар ва компьютер клублари билан боғлиқ қарори, хабар қилинишича, 18 февраль куни имзоланган ва 24 февраль куни кучга кирган.