Тошкент-Душанбе рейси 22 йилдан сўнг қайта тикланмоқда

Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналишидаги рейслар қатнови шу йилнинг март ойидан қайта тикланиши мумкин. Бу ҳақда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкатига таянган ҳолда ўзбек матбуоти хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, айни пайтда Ўзбекистон ва Тожикистон авиаширкатлари мазкур йўналишдаги чипталар учун нархларни белгилаш устида иш олиб бормоқда. Тожикистон томони Ўзбекистондан Душанбе аэропортига келадиган исталган катталикдаги учоқларни қабул қила олишини билдирган.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги парвозлар 1993 йилда тўхтатиб қўйилган эди.