Пенсионерларга театр ва музейларга кириш текин бўлди

Миллий театр биноси

Ўзбекистонда пенсионерларга кинотеатр, театр, музейларга кириш ҳамда концертлар ва бошқа маданий-маърифий дастурларни томоша қилиш бепул қилинди.

Бу “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида амалга оширилиши айтилди.

Ўзбекистонда 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинган.

Тошкентдаги "Ҳайвонот боғи" маъмурияти ҳам жорий йил 1 мартидан бошлаб пенсионерлар ҳайвонларни текинга томоша қилиши мумкинлигини маълум қилганди.