Тошкентда текин сумалак тарқатилади

21 март куни Тошкентда Наврўз байрами муносабати билан аҳолига текин сумалак тарқатиш акциясини ўтказиш режаланган.

Тошкентдаги туман ҳокимликларидан олинган маълумотга кўра, деярли барча маҳаллалар марказида, маданият ва истироҳат боғларида дошқозонлар осилиб, сумалак тайёрланади.

Шунингдек, бир қанча савдо марказлари ҳам сумалак тарқатиш акциясига қўшилган. Жумладан, Korzinka.uz савдо тармоғи ходимлари жума куни сумалак пиширишни бошлаган.

Samarkand Darvoza савдо маркази билан MyTaxi.uz ҳамкорлигида акциядан фойдаланмоқчи бўлганлар эса уйидан чиқмасдан туриб ҳам текин сумалакдан баҳраманд бўлиши мумкин.

Акцияда смартфони борлар иштирок этиши мумкин ва MyTaxi.uz иловасидан “Сумалак буюртмаси” тугмасини босиб, текин сумалак ейиши мумкин.

Тошкентдаги ўттиздан ортиқ етакчи ширкат раҳбарлари 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами куни ҳам таксичилик қилиб, аёлларга бепул ҳизмат қилиб беришганди. Пойтахтлик аёллар MyTaxi.uz сайти орқали такси чақириб, ундан бепул фойдаланишган эди.