Ўзбекистонга ўтган йили 215,5 миллион долларлик грантлар берилди

Ўзбекистонга ўтган йили хориж давлатлари умумий қиймати 215,5 миллион долларлик 169 грантни тақдим этган. Бу ҳақда finance.uz нашри хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, грантларнинг 89,5 миллион долларлик асосий қисми маориф ва фан соҳасидаги 48 лойиҳани амалга оширишга сарфланган. 60 миллион 400 минг долларлик 35 грант эса саломатликни сақлаш соҳасига тўғри келган.

Ижтимоий ҳимоя, спорт ва маданиятни ривожлантириш лойиҳалари учун эса 6 миллион 400 минг долларлик грантлар берилган.