Баҳорда 5350 ўзбекистонлик умра зиёратига борди

Жорий йил баҳорида 5350 нафар ўзбекистонлик умра зиёратини амалга оширди.

Бу ҳақда хабар қилган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маълумотига кўра, 9 февралдан 23 мартгача Тошкент билан Жидда ўртасида зиёратчилар учун 25та чартер рейси амалга оширилган.

Зиёратчилар Саудия Арабистонининг Мадина ва Макка шаҳарларида бўлишган.

Жорий йилнинг 6 июлидан 20 июлига қадар Ўзбекистонда Умра сафарининг иккинчи босқичи ташкил этилади. Унда 670 нафар фуқаро учун Рамазон ойида зиёрат ташкил этиш режалаштирилган.

Дин ишлари бўйича қўмита маълумотига кўра, Тошкентда одамларни пора эвазига Ҳаж ва умрага жўнатиш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олингач, зиёратга жўнатиш ишлари МХХ томонидан жиддий назорат қилинмоқда.