АҚШ ва Ўзбекистон навбатдаги ҳамкорлик шарномасини имзолади

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памелла Спратлен.

Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар Американинг “Хориждаги банк ҳисобларидан солиқ олиниши тўғрисида”ги қонунуни бажариш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Мазкур қонунда АҚШдан ташқарида яшаётган америкаликлар даромадларидан солиқ олиниши белгилаб берилган.

Шартнома АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памелла Спратлен ва Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси расиси Ботир Парпиев томонидан имзоланган.

Ўзбекистон мазкур шартномага қўшилган дунёдаги олтмишинчи, Марказий Осиёда эса биринчи давлат бўлди. Томонлар бу шартномани имзолаш бўйича 2014 йил июнида келишиб олган эди.