Тошкент мактабларида милиция постлари ташкил қилинади

Тошкент шаҳрининг барча мактабларида милиция постлари ташкил қилинади.

Podrobno.uz сайти маълумотига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар халқ таълими бошқармаси ўқувчилар хавфсизлиги учун ушбу таклифни илгари суришган.

Ҳозирда Ўзбекистон Молия вазирлиги мактабларда очиладиган милиция постларини молиялаштириш масаласини кўриб чиқаяпти.

Пойтахт мактабларининг айримларида ҳозирда турникетлар ва хавфли вазият юзага келганда сигнал берадиган тугмачалар ўрнатилган. Сигнал тугмачалари милиция бўлимлари билан боғланган бўлиб, сигнал берилгач, милиция ходимлари зудлик билан мактабларга етиб бориши мумкин.