ХВЖ ўзбек иқтисодининг жорий йилда 7¸5% ўсишини башорат қилди

Ўзбекистон Хитойга газ экспортини кучайтираëтган би пайтда¸ аҳолига берилаëтган газ ҳажми қисқариб бормоқда.

29 апрелдан 12 майга қадар Ўзбекистонга сафар қилган Халқаро валюта жамғармаси делегацияси эълон қилган баëнотда айтилишича¸ Европа ва Россиядаги иқтисодий жараëнларнинг сустлашганига қарамай¸ ўзбек иқтисоди ўсишда давом этмоқда.

Баëнотга кўра¸ 2014 йилда 8¸1 фоизга ўсгани кузатилган Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ўсиши 2015 йилнинг биринчи чорагида 7¸5 фоизга ўсган.

Ўзбекистон Россияга сотилаëтган катта миқдордаги газни Хитойга йўналтириш орқали¸ ХВЖ таҳлилчилари фикрича¸ минтақанинг бошқа давлатларидаги каби иқтисодий сустлашиш олдини олган.

ХВЖ миссияси Ўзбекистон ҳукуматининг ëнилғи заҳираларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш стратегиясини олқишлаган¸ айни пайтда ҳукуматнинг давлат ихтиëридаги 1500 дан ошиқ объектни хусусийлаштириш қарорига ҳам юқори баҳо берган.

Тошкент ҳукумати мамлакатдаги табиий газнинг каттагина қисмини Россия ва эндиликда Хитойга экспорт қилишни кучайтираëтагн бир пайтда Ўзбекистон аҳолисининг тобора кўпроқ қисми газдан мосуво бўлиб бормоқда.