Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Брюсселда музокаралар ўтказмоқда

Брюсселда “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғини ўтказилмоқда. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 17 май куни Брюсселга жўнаб кетгани ҳақида вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарномасида айтилишича, Ўзбекистон делегацияси 20 майга қадар Брюсселда бўлишади.

Ҳамкорлик кенгашидаги йиғиндан ташқари, Ўзбекистон вакиллари Европа Кенгашининг жорий раиси Латвия Ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевичс, Бельгия Ташқи ишлар вазири Дидье Рейндерс ва бошқа расмийлар билан музокара ўтказади, дейилади хабарда.