ХВЖ Ўзбекистонда иқтисодий кўрсаткичлар пасайишини башорат қилмоқда

Жорий йил Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот 6,2 фоизга тушади, ўтган йили эса бу кўрсаткич 8,1 фоизни ташкил этган эди. Марказий Осиё янгиликлар хизмати Халқаро валюта жамғармасига таянган ҳолда 20 май куни мана шундай хабар тарқатди.

Инфляция ўсиши Ўзбекистонда жорий йилда 9,5 фоизга етади. Ўтган йили инфляция 8,4 фоиз бўлган эди.

Халқаро валюта жамғармаси самарали иқтисодий сиёсат ўтказилса, Ўзбекистондаги вазият бир оз ўнгланишини айтмоқда. Хусусан, 2016 йилда Ялпи ички маҳсулот ўсиши 6,5 фоиз бўлишига эришиш мумкин.

Халқаро валюта жамғармаси Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам ялпи ички маҳсулот ўсиши 2015 йилда 5 фоизгача озайиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Жамғарманинг билдиришича, Қирғизистонда ўсиш 1,7 фоиз, Қозоғистонда 2 фоиз, Тожикистонда 3 фоиз, Туркманистонда 9 фоиз бўлади.