Жаҳон банки делегацияси Ўзбекистонга келади

Жаҳон банки миссиясининг Ўзбекистондаги ëнилғи секторидаги вазиятни кузатиши кутилмоқда.

1-9 июнь кунлари Ўзбекистонга сафар қиладиган Жаҳон банки миссияси мамлакат ëнилғи секторига субсидиялар таъсирини ўрганишни мақсад қилган.

2014 йил сентябрида бошланган мазкур тадқиқот Ўзбекистон иқтисодини 2030 йилга қадар структуравий жиҳатдан ўзгартириш концепциясининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

Жаҳон банки расмий делегацияси Ўзбекистон Иқтисодиëт¸ Молия вазирлиги¸ шунингдек Ўзтрансгаз¸ Ўзбекэнерго ва Иқтисодий тадқиқотлар маркази расмийлари билан учрашувлар ўтказади.