Тошкентда валютачилар гуруҳи судланди

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ноқонуний равишда валюта савдоси билан шуғулланган гуруҳни қўлга олгани хабар қилинди.

Маълумотга кўра, гуруҳ аъзоларипластик карточка орқали хорижга катта миқдорда валюта олиб чиққанликда айбланган. Гуруҳ таркибида Миллий банк ходими ҳам борлиги айтилмоқда. Ула рқисқа вақт ичида мана шундай 33 операцияни ишга ошириб, хорижга 66 минг АҚШ долларини олиб чиққан.

Гуруҳ аъзолари пластикдаги валютани хорижда нақд пулга айлантириб, Ўзбекистонга сотиш учун маҳсулотлар олиб қирган.

Суд беш кишидан иборат мазкур гуруҳ аъзоларига ойилик иш ҳақи минимал миқдорининг 110 ва 220 даражасида жарима тўлаш жазосини белгилаган.

Ўзбекистонда хорижий валюта ҳукумат монополияси ҳисобланади ва фуқароларнинг бу имкониятдан фойдаланиши чекланган.