БМТ бош котиби Ўзбекистонга келади

БМТ бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ бош котиби Бан Ки Мун 12 июнь куни Ўзбекистонга келади.

Бош котиб Тошкентга Тожикистон пойтахтида сув муаммосига бағишланиб, 9-11 июнь кунлари ўтказиладиган халқаро анжуманга қатнашганидан кейин келишни режалаган.

Бан Ки Мун Тошкентга ташриф доирасида ўзбек расмийлари билан қатор учрашувлар ўтказиши айтилмоқда.

БМТ Бош котиби Ўзбекистонга бундан беш йил муқаддам – 2010 йил апрелида келганди. Ўшанда бош котиб ўзбек расмийлари билан минтақавий ҳамкорлик, атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни муҳокама қилганди.