Бекободда Тожикистонга доллар олиб чиққан валютачилар 6-7 йилга кесилди

Валютачилардан 2 нафари 7 йилга, 1 нафари 6 йилга қамалди.

Ўзбекистондан Тожикистонга 1 миллион 800 минг долларни олиб чиққан валютачилар гуруҳи аъзолари узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилди.

Ўзбек матбуотининг 25 май куни билдиришича, Тошкент вилояти Бекобод туман жиноят ишлари суди жиноий гуруҳнинг уч аъзосидан икки нафарини 7 йилга, бир нафарини 6 йилга қамаш ҳақида ҳукм чиқарган.

Мазкур фуқаролар 2014 йилнинг февралида Тожикистонга ноқонуний равишда 200 минг АҚШ долларини олиб чиқишга ҳаракат қилаётганида қўлга олинган. Тергов давомида бунга қадар улар Тожикистонга 1 миллион 800 минг доллар олиб чиқишга улгургани аниқланган.

Ўзбекистонда фуқаролар ва ташкилотларнинг валюта билан фаолият юритиши қаттиқ чекланган.