“Исломий давлат” сафига одам ëллаëтганлар Россия полициясига маълум”

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат Ички ишлар вазирларининг Москва йиғини ниҳоясида сўзлаган Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев¸ ўз мамлакати ҳудудида беқарорликнинг янги ўчоғлари пайдо бўлганини билдирди.

Россия полицияси раҳбарига кўра¸ кейинги ойлар ичида террорчи ташкилотлар¸ хусусан¸ “Исломий давлат” гуруҳига алоқадорликда гумонланган ўнлаб одам қўлга олинган¸ террорчиликда гумонланган 15 одам йўқ қилинган.

“Россия кучишлатар тизимларига нафақат Москва¸ балки бутун мамлакат ҳудудида фуқароларимиз¸ қолаверса¸ бошқа давлатдан келганларнини жиҳодга ëллаëтганларнинг қаерда жойлашгани¸ бу гуруҳлар раҳбарларининг шахси яхши маълум. Аммо бу ëпиқ амалиëтларга дахлдор маълумот бўлгани учун¸ уни очиқламаймиз”¸ деди Россия Ички ишлар вазири.

Ўзбекистондаги хавфсизлик кучларига яқин Озодлик манбалари¸ жиҳодчилар сафига қўшилаëтган аксар ўзбекистонликларнинг айнан Россияда фаол ишлаëтган террорчи гуруҳлар орқали Сурияга ëлланаëтганини айтади.

Норасмий тахминларга кўра¸ “Исломий давлат” сафига қўшилган ўзбекистонликлар сони 500 дан 3000 нафаргача бўлиши мумкин.