Ўзбекистонда қўшиқчилар суратини дафтар муқовасига тушириш тақиқланди

Ўзбекистон ҳукумати қарорига кўра, мамлакат ичкарисида полиграфик маҳсулотларда эстрада ва кино юлдузлари суратларини акс эттириш тақиқланди.

Жорий йилнинг 8 декабридан кучга кирадиган янги тартиб мактабгача бўлган, ўрта ва ўрта махсус таълим масканларига мўлжалланган барча полиграфик маҳсулотларга нисбатан қўлланилади.

Рўйхатга дафтарлар, расм дафтарлари, кундалик дафтарлар, ўқув қуроллари ва умуман ўқувчилар қўлланиши мумкин бўлган барча маҳсулотлар киритилган.

Кейинги йилларда ўқув дафтарлари ва кундаликлар муқовасини ўзбек ва хориж эстара ҳамда кино юлдузлари суратлари билан безаш одат тусига айланганди.