Қирғизистон Ўзбекистондан сув учун ҳақ тўлашни талаб қилмоқда

Қирғизистон Бош вазири Темир Сариев.

Қирғизистон Бош вазири Темир Сариев Душанбеда ўтаётган сув заҳираларидан фойдаланиш бўйича халқаро анжуманда Қирғизистон Норин дарёсини тўсиб, сув тўплаб бераётгани учун Ўзбекистон ҳақ тўлаши кераклигини айтди.

Бош вазирнинг айтишича, Чу дарёсидан фойдаланиш бўйича шартнома имзоланганидан сўнг Қозоғистон оз бўлса-да сув тўплаш учун қирғиз томони сарфлаган маблағни тўлаб бермоқда.

Бишкек расмийлари бундан аввал ҳам сувни товар сифатида қабул қилиш кераклиги ва сувни тўплаш учун кетган ҳаражатларни Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон тўлаб бериши зарур, деган позицияни билдириб келган.

Тожикистонда сув бўйича икки кунлик халқаро анжуман 9 июнь куни бошланган.